Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний олиб чиқишга уринилган дори воситалари тўхтатиб қолинди
1190
Юртимизда пандемия сабаб дори ва дори воситаларига бўлган эҳтиёж ошган бир пайтда ноқонуний даромад олиш илинжида бўлган фуқаролар афсуски ҳамон учраб турибди.
Ноқонуний олиб чиқишга уринилган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун  кириб келган С.С. бошқарувидаги “Мерседес Бенз” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинанинг салон қисмидаги шкаф ичида декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган қиймати 15,3 миллион сўмлик 51 дона “Helix original” номли дори воситалари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг