Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Т.И. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салонида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 24,5 миллион сўмлик, 4788 дона антиперспирантлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
12.08.2020