Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Автотранспорт воситасини имтиёзли олиб кириш учун тузилган қинғир режа чиппакка чиқди
1343
Бугунги кунда пандемия шароити бўлишига қарамасдан Давлатимиз томонидан тадбиркорлик субъектларига қатор имтиёзлар берилмоқда. Бироқ, мазкур имтиёзларни суистеъмол қиладиган айрим қўштирноқ ичидаги ноҳалол тадбиркорларимиз ҳам учраб турибди.
Автотранспорт воситасини имтиёзли олиб кириш учун тузилган қинғир режа чиппакка чиқди

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан набатдаги “уддабуронлик” фош этилди. Хориждан  олиб келинган “HYUNDAI PORTER II русумли музлаткичли автомобиль” автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230 сонли Қарори асосида 324,3 миллион сўм қийматида божхона тўловларидан имтиёз олиш мақсадида ҳужжатларда музлатгичли автотранспорт воситаси эканлиги кўрсатилган. Бироқ мазкур автомашина божхона кўригидан ўтказилганда, “уддабурон тадбиркор” томонидан моҳирона тарзда товарга тегишли бўлган ҳужжатларда, эски ва мос келмайдиган синган рефрижератор эшикларини ҳамда занглаган устки қопламаларини шунингдек, эски бўлган музлатиш мотор қисмларини транспорт воситасига қўшиб олиб келганлиги аниқланди.

Шу тариқа амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўлланилиши назарда тутилган 324,3 миллион сўмлик божхона тўловларидан имтиёз бекор қилиниб, умумий қиймати 100 миллион сўм бўлган “HYUNDAI PORTER II” русумли автотранспорт воситаси қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

12.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг