Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Чимён-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Т.Э.бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб, назоратдан ўтказилди.
Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 106 миллион сўмлик, 71 дона уяли телефонлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
12.08.2020