Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ва “Тошкент-Аэро” ихтиослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида ана шундай уринишлардан бири бартараф этилди.
Пойтахтимизнинг Яккасарой тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. 12 дона қоғоз қутиларга солинган 1200 дона пульсоксиметрларни сотишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.
Дорихоналардан ташқарида 120 миллион сўмга реализация қилинаётган мазкур тиббий буюмлар ҳозирда вақтинча сақловга олинди ва ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
11.08.2020