Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 663 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг сотилишига чек қўйишди
960
Коронавирус пандемияси давом этаётган шу кунларда аҳолининг айрим дори-дармонларга нисбатан эҳтиёжи ортиб бормоқда.
Божхоначилар 663 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг сотилишига чек қўйишди

Мазкур вазиятдан мўмай даромад орттириб қолишга уринаётган айрим шахслар эса сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширин равишда пуллаш орқали юртдошларимиз саломатлигини жиддий хавф остига қўйиши мумкин.

Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида ана шундай уринишлардан бири бартараф этилди.

 Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани ҳудудида ўтказилган мазкур тезкор тадбирда фуқаролар Б.М. ҳамда В.А. 5 дона қоғоз қутиларда сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, чет элда ишлаб чиқарилган 2000 қути дори воситаларини сотишга уринаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, фуқаро В.А. бошқарувидаги “Каптива” русумли автотранспорт воситаси ҳам белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автоулов салонида ҳам 600 қути  дори воситалари борлиги аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 663 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

11.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг