Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупциянинг олдини олишда барча бирдек масъулдир!
1493
Коррупция давлатни ич-ичидан емирадиган кучдир. Бугунги кунга келиб жиноятнинг бу тури глобал муаммо касб этмоқда. Шу сабабли бу иллатга барча бирдек курашиши лозим.
Коррупциянинг олдини олишда барча бирдек масъулдир!

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишда муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Бу борада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар белгиланди.

Хусусан, жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “Одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида, давлат раҳбари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда коррупцияга қарши курашиш тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Олиб борилаётган бу каби ислоҳотлардан мақсад, юртимизда коррупцияга қарши кескин кураш олиб бориш, унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда бу иллатни барча соҳалардан илдизини қуритишдан иборатдир.

Бу борада Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, шахсий таркиб томонидан коррупцияга қарши муросасиз кураш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Шунингдек, бу иллатга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари бирдек маъсул эканликлари, қонунбузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08”  рақамли ишонч телефонига ёки бошқармада ташкил этилган “75 221-04-80” рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

 

7.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг