Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда экспорт узлуксиз давом эттирилмоқда
1355
Пандемия даврида мамлакатимизда давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши, фуқароларимизнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Давлатимиз раҳбари 2020 йил 5 июнда  “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005 сонли Фармонга имзо чекдилар.

Фармон божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, “қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли божхона”ни шакллантириш, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни жадаллаштириш мақсадида қабул қилинди.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Давлатимиз томонидан экспортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Хусусан, жорий йилнинг 7 ойи давомида Сурхондарё вилояти  божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан  қиймати  148  миллион АҚШ долларига тенг бўлган 294,7 минг тонна товарлар экспорти расмийлаштируви амалга оширилган (Шундан 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ  экспортга чиқарилган маҳсулотлар Сурхондарё вилоятидан рўйхатдан ўтган ҳудудий ва таpмоқ корхоналари ҳиссасига тўғри келади ).

Экспорт қилинган маҳсулотлар асосан қуйидагиларга тўғри келади:

- Ип-калава маҳсулоти экспорти 40,5  миллион АҚШ доллар;

- Ловия маҳсулоти маҳсулоти экспорти 31,5  миллион АҚШ доллар;

- Мош маҳсулоти экспорти 9,4  миллион АҚШ доллар;

- Карам маҳсулоти экспорти 8,6  миллион АҚШ доллар;

- Пиёз  маҳсулоти экспорти  8,9  миллион АҚШ доллар ;

- Рудалар экспорти 8  миллион АҚШ доллар;

- Кўкат ва помидор маҳсулотлари экспорти 9,7  миллион АҚШ доллар.

Жорий йилнинг 7 ойи мобайнида вилоятдан экспорт қилинган маҳсулотлар борган асосий мамлакатлар:

- Афғонистон Ислом Республикасига  40,6 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Хитой Халқ Республикасига 34,7 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Россия Федерациясига 21 миллион АҚШ доллари миқдорида ;

- Покистон Ислом 22 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Қозоғистон  Республикасига 14,7 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Тожикистон  Республикасига 9,6 миллион АҚШ доллари миқдорида.

Мазкур ижобий ўсишларга вилоят божхона бошқармаси ҳам ўз ҳиссани қўшмоқда. Ҳозирда, бошқарманинг “Термиз”, “Денов”, “Жарқўрғон”, “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Товарларнинг божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар электрон тарзда онлайн божхона постларига жўнатилмоқда. Божхона органларида хавфни бошқариш тизими орқали божхона юк декларациялари “яшил”, “сариқ” ва “қизил” йўлакларга йўналтирилмоқда. Экспорт товарлари “яшил” ва “сариқ” йўлакларга йўналтирилиб тез фурсатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ва божхона постлари томонидан доимий тарзда тадбиркорлар билан телефон орқали ҳамда масофадан туриб мулоқотлар ўтказилиб, ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатилаяпти.

7.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг