Жумладан божхона органларида ҳам мурожаатлар билан ишлаш тизими йўлга қўйилиб, алоҳида эътибор қаратилади. Фарғона вилояти божхона бошқармасида ҳам фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қилинган ҳар бир мурожаат жавобсиз қолдирилмай мурожаатлар бўйича ўз вақтида жавоб бериб келинмоқда.
Бошқармага жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида жами 98 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 74 таси жисмоний шахслардан ва 24 таси эса юридик шахслардан келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 89 таси ариза, 8 таси шикоят ва 1 таси таклиф шаклида келиб тушган.
Мурожаатларнинг 93 таси бўйича божхона органларининг ваколати доирасида қаноатлантирилган ва тушунтиришлар берилган, қолган 5 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.
Мурожаатларни ўрганиш шуни кўрсатадики, фуқароларда божхона органларининг қисқа 1108 рақамли “ишонч телефонлари” ҳақида тушунча пайдо бўлган ва ўзларининг арз, шикоят ва таклифларини ушбу рақамлар орқали божхона органларига тақдим этиб келишмоқда. Бу эса фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларсиз ва вақтдан ютган ҳолда муаммоларининг тезкорлик билан ҳал қилинишига хизмат қилмоқда.
7.08.2020