Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фонарлар ичига нима яширилган эди?
1239
Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, хусусан гиёҳванд ўсимликлар ва уларнинг уруғларини халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган. Шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали қонунга хилоф равишда гиёҳванд ўсимликларнинг уруғларини жўнатиш ҳолатлари учраб турибди.
 Фонарлар ичига нима яширилган эди?

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузилиш ҳолатлари фош қилинди.

Хусусан, “Халқаро почтамт” орқали хорижлик фуқаро томонидан юртимизда истиқомат қилувчи фуқаролар А.Н, А.Б ҳамда С.Ф.  номига юборилган  почта жўнатмалари орасидаги фонарлар божхоначилар эътиборини тортди ва тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, фуқаро А.Н номига юборилган почта жўнатмасидаги фонарнинг ички қисмлари ичига 4 дона, фуқаро А.Б номига юборилган почта жўнатмасидаги фонарнинг ички қисмлари ичига 16 дона, фуқаро С.Ф. номига юборилган почта жўнатмасидаги фонарнинг ички қисмларига эса 46 дона “Каннабис” ўсимлиги уруғлари яширилганлиги аниқланди.

Жами 3 та ҳолатда аниқланган 66 дона “Каннабис” ўсимлиги уруғлари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

7.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг