Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яшириш наф бермади
1313
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона постига хорижий давлатдан кириб келган “DAF” русумли автотранспорт воситаси божхона постида тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, қиймати 35 миллион сўмлик умумий ҳажми қарийб 12 м3 бўлган “пиломатериал”ларни, ноқонуний тарзда мамлакатимиз ҳудудига олиб келаётганлиги аниқланди.

Худди шундай навбатдаги ҳолатда, фуқаролар Ж.А. ва А.Б.лар бошқарувидаги автотранспорт воситалари “Доут-ота” чегара божхона постида божхона кўригидан ўтказилганида, ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 24 миллион сўмлик жами 8м3 “ёғоч материал”ларни ноқонуний тарзда мамлакатимиз ҳудудига олиб киришга уриниш ҳолатига чек қўйилди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда, ушбу постнинг ўзида фуқаролар М.А., И.Д. ва Б.Х.лар бошқарувидаги юк автотранспорт воситаларида ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 15,7 миллион сўмлик 3,14 м3 “пиломатериаллар”ни ноқонуний тарзда олиб кирилишининг олди олинди. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

6.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг