Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гугуртдаги оғу
1823
Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати идоралари вакиллари билан ҳамкорликда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва яширин савдосига чек қўйилди.
Гугуртдаги оғу

Навоий вилояти Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқаро Б.Ш.  7 дона гугурт қутиларига жойланган 38.67 гр. оғирликдаги гиёҳванд моддаларни 2,1 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган наркотик моддалар соф оғирлиги 38,67 граммга тенг бўлган марихуана эканлиги ўз тасдиғини топди.

Ҳозирда фуқаро Б.Шга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

4.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг