Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Damas”га ортилган телевизорлар манзилга етиб бормади
1208
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошкармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Damas” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автоулов салонида тегишли ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 31 миллион сўмлик 22 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

6.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг