Чунки вилоятда бунинг учун барча имкониятлар мавжуд – ер кенг, озуқа мўл, иқлим бўлса қулай. Қолаверса, ушбу йўналиш вилоятдаги кўплаб фермер хўжаликларида асосий тармоқлардан бири ҳисобланади. Шу боис бугунги кунда Самарқанд юртимиз бозорларига гўшт ва сут маҳсулотлари етказиб берувчи етакчи ҳудудлардан бирига айланган.
Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган 20 миллиард сўмгача миқдордаги кредитлар учун компенсация тақдим этилиши тармоқни янада такомиллаштириш эвазига аҳолини арзон ва сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш имконини бермоқда.
Айни кунларда вилоятда 1 млн 554 минг 243 бош қорамол, 2 млн 401 минг 545 бош қўй-эчки, 12 млн 245 минг 943 бош парранда парваришланмоқда.
Чорвадорлар таъбири билан айтганда, чорванинг маҳсулдорлигини ошириш асосан, унинг наслига боғлиқ. Шу мақсадда 2020 йилнинг январ-июль ойлари давомида Самарқанд вилоятига чет давлатлардан 426 бош наслли моллар келтирилди. Жумладан, Самарқанд туманидаги “Махмудов Олтинжон Чорвачилик” фермер хўжалигига Россия давлатидан 32 бош, Ургут туманидаги “Сурхон чорва насл” фермер хўжалиги томонидан Латвиядан 31 бош, Оқдарё туманидаги “Турон” фермер хўжалигига Австрия давлатидан 31 бош наслли моллар ва Пастдарғом туманидаги “Янгиобод чорва насл моллари” фермер хўжалигига Чехиядан 203 бош симментал зотли наслли буқалар олиб келинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 29 майдаги ПҚ-2460-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 110 қарорида мамлакатимизга наслли чорва моллар олиб кирилаётганда божхона тўловларидан имтиёзлар берилиши ва озод қилиниши тартиби батафсил келтириб ўтилган.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
6.08.2020