Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жўнатмалардаги косметика воситалари манзилга етиб бормади
1183
Сифати кафолатланмаган косметика воситаларини юртимизга турли ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари орасидаги божхоначилар эътиборини тортган қутилар холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада сифати кафолатланмаган, божхона назоратидан яширилган ва ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 23 миллион сўмлик косметика ва дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

6.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг