Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловларни тўлашдан бўйин товлашга бўлган уриниш фош бўлди
1431
Божхона тўловларидан бўйин товлашга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Тўловларни тўлашдан бўйин товлашга бўлган уриниш фош бўлди

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ана шундай навбатдаги найрангларга ўз вақтида чек қўйилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Д.Р. томонидан 2019 йилда олиб келинган “Merсedes Benz Actros 2542” русумли юк автотранспорт воситаси ҳужжатларда 2015 йил ишлаб чиқарилган кўрсатилган бўлиб, ҳужжатларга мувофиқ автомашина ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаганлиги сабабли,  1,7 миллиард сўм миқдорида имтиёз қўлланилиши керак бўлган. Бироқ автомашинанинг техник ҳолати янги эмаслиги божхоначилар эътиборини тортди  ва автомашина ўрганилганида, ушбу автоулов 2012 йилда ишлаб чиқарилганлиги аниқланди.

Натижада, қиймати 360 миллион сўмлик автоулов вақтинча сақловга олинди.

Яна бир ҳолатда, фуқаро Р.М томонидан олиб келинган “Merсedes Benz Actros 2544” русумли транспорт воситаси ҳужжатларда “махсус техника” транспорт воситаси сифатида қайд этилиб, ҳужжатларга мувофиқ 67,9 миллион сўм божхона тўловлари тўланиши керак бўлган.

Бироқ ўтказилган текширувлар давомида, мазкур автоулов воситаси аслида юк автотранспорт воситаси эканлиги аниқланиб, 1,8 миллиард сўм божхона тўловлари ҳисобланди  ва транспорт воситаси вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг