Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Ўзбекистон” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатга ҳаракатланаётган фуқаро К.Ж. бошқарувидаги “Volvo” русумли автотранспорт воситаси постда ўрнатилган автотарозидан ўтказилганида, автотранспорт воситасидаги товарлар оғирлиги юк кузатув ҳужжатларидаги маълумотлар билан мос келмаслиги божхоначилар эътиборини тортди.
Натижада, ўтказилган божхона кўриги давомида автомашина юкхонасида ҳужжатларда кўрсатилган миқдордан ортиқча бўлган қиймати 9,5 миллион сўмлик 4 тонна узум маҳсулоти борлиги аниқланди.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
5.08.2020