Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхонага ишга қабул қилинган катта сержантлар ҳам қасамёд қабул қилишди
2678
Куни кеча Олий ҳарбий божхона институтига жорий йилда қабул қилинган тингловчиларнинг қасамёд қабул қилиш маросими доирасида божхона органларига яқинда хизматга қабул қилинган бир гуруҳ ёш ходимлар – божхона хизмати катта сержантлари ҳам божхоначи ва ҳарбий қасамёдини қабул қилишди.
Божхонага ишга қабул қилинган катта сержантлар ҳам қасамёд қабул қилишди

Халқаро майдондаги глобал ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ҳар бир мамлакатнинг жаҳон миқёсида муҳим стандартлар ва замонавий тенденциялар билан мослашувини талаб этмоқда. Бу эса давлатларнинг ички ижтимоий-иқтисодий сиёсат чораларини халқаро нормаларга мослаштиришда намоён бўлмоқда.  

Айни шундай ҳолатни бугун давлат божхона хизмати органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ҳам кўришимиз мумкин. Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5414 сонли Фармони божхона органлари фаолиятини ҳамда божхона маьмуриятчилигини умумэьтироф этилган халқаро норма ва стандартлар асосида тубдан такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Фармонда давлат божхона хизмати органлари учун  кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш энг муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланди ва юқори профессионал маҳорат, ахлоқий ва маънавий сифатларга эга, ҳар томонлама етук ва ватанпарвар ёшларни божхона органларига жалб этишга йўналтирилган кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг принципиал жиҳатдан янги тизимини яратиш вазифаси қўйилди.

Ушбу топшириқлар ижроси доирасида ўтган қисқа вақт давомида сезиларли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Фармон ижросиниг божхона органлари тизимида самарали ижроси бўйича турдош олий ўқув юртларини тамомлаган, божхона соҳасига жалб этилаётган ва қабул қилинган кадрларни қайта тайёрлашнинг қисқа мудатли тизими амалиётга жорий этилди.

Унга мувофиқ, божхона органларининг ҳудудий бошқармаларида ишга қабул қилинган ёш кадрларни Давлат божхона қўмитасининг тавсиясига биноан режали равишда босқичма-босқич Олий ҳарбий божхона институтининг “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факултети”га ўқишга жалб этилмоқда.

Марказий Осиёда ягона ҳисобланувчи Олий ҳарбий божхона институтида бугунги кунда божхона соҳасидаги стратегик ижтимоий ҳаракатнинг узлуксиз юксалишини таьминлаш мақсадида юқори малакали ва амалий тажрибага эга бўлган проффесор-ўқитувчилар ихтисослик фанлари бўйича таьлим бериб келмоқдалар.

Энг замонавий ўқув-методик ҳамда моддий-техник базага эга бўлган Олий ҳарбий божхона институнинг “Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факултети”да божхона иши ва божхона ҳуқуқи йўналишлари бўйича ўқитиш жорий этилган. Методик жиҳатдан махсус дастур доирасида соҳалар бўйича умумлаштирилган маърузалар ташкил этилиб, тингловчиларнинг маърузалардан олган билимлари интерактив семинар-тренинглар орқали баҳоланиб борилади.

 Ходимларнинг юксак ҳарбий салоҳиятини ривожлантириш, ички интизом талабларига қатьий риоя этиш, масъуллик каби туйғуларни шакллантириш мақсадида ўқув ҳарбий машғулотлари ҳам йўлга қўйилган.

Барча ўқув машғулотлари бўйича қайта тайёргарлик курсини якунлаган тингловчиларнинг билим ва кўникмалари онлайн тарзда тест имтиҳонлардан ўтказилиб, эришилган натижалар реал вақт кесимида эьлон қилинади.

Ҳозирги кунда жорий этилган дастурлар натижасини мониторинг-таҳлил қилиб, факултет проффесор ўқитувчилари келажакда мазкур ўқитиш тизимини қайта тайёрлаш институтига яқин жойлашган постларда, ихтисослаштирилган комплексларда қисқа муддатли амалий дарслар ва медитурлар асосида уйғунлаштириш устида иш олиб бормоқдалар.

Қасамёд қабул қилган катта сержантларни малака ошириш ва қайта тайёргарлик курсларидаги янги ўқув тизимининг илк қалдирғочлари дейишимиз мумкин.

Тизимнинг афзалликлари ва амалий ҳаётдаги натижаси ходимларнинг келгусидаги хизмат фаоилятида ҳар томонлама ижобий жиҳатдан намоён бўлишига тилакдошмиз.

Жасурбек Жанзаков,

Олий ҳарбий божхона институти

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети тингловчиси,

"Қўшкент" чегара-божхона пости инспектори

3.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг