Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро К.Т. бошқарувидаги “ДАФ” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда тарози ва инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 31,5 миллион сўмлик 262 дона ёғоч маҳсулотлари ортилганлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, мазкур постга кириб келган, фуқаро А.Ш. бошқарувидаги “ДАФ” русумли юк автотранспорт воситасига ортилган юклар тарозида ўлчанганида, ҳужжатларда кўрсатилган вазнга тўғри келмаслиги божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу автомашина ҳам божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада умумий қиймати 33,5 миллион сўмлик 305 дона ёғоч маҳсулотлари юртимизга яширинча олиб келинаётганлиги фош бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
5.08.2020