Жумладан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ана шундай божхона қонунбузилиши ҳолати ўз вақтида бартараф этилди.
Аниқланишича, фуқаро М.А. хорижий мамлакатга тегишли бўлган “Нексия 2” русумли автотранспорт воситасини 2019 йил 10 декабрь кунида мамлакатимиздан қайтариб олиб чиқиб кетиш мажбурияти белгиланган бўлишига қарамасдан, ушбу автотранспорт воситасидан ҳали ҳануз ноқонуний тарзда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
4.08.2020