Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Volvo”да нималар яширилган эди?
1250
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарори талабларига мувофиқ коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқилиши 2020 йил 1 октябрга қадар вақтинчалик тўхтатилди.
“Volvo”да нималар яширилган эди?

Айрим дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни экспорт қилишга эса  Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилиши мумкин.

Бироқ, шунга қарамасдан божхона чегаралари орқали дори воситаларини ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишлар учраб турибди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали хорижга йўл олган фуқаро Х.У. бошқарувидаги “Volvo” русумли юк автотранпорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, юк автомашинаси салонида божхона ходимининг оғзаки сўровида маьлум қилинмаган, божхона назоратидан яширилган 554 дона дори воситалари борлигини аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг