Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
110 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1159
Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб келинаётган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида божхона органлари томонидан мунтазам равишда тезкор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
110 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг тезкор ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Учқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Б.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган 110 миллион сўмлик 3 турдаги маиший техника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

3.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг