Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифатига ким кафил?
1074
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сифатига ким кафил?

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси  “Доут-ота” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга ҳаракатланаётган “DAF” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада декларацияда кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, автотранспорт прицепининг таг қисмида жойлашган темир сандиқда хуфиёна яширилган, умумий қиймати 89 миллион сўмлик жами 140 та стоматологияда фойданаланиладиган тиббий воситалар мавжудлиги аниқланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг