Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
1188
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларни ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг тезкор ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Т.А.нинг хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, хонадон ховлисида турган “Бонго” русумли юк автомашинасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати 50 миллион сўмлик 238 дона маиший техника воситалари ҳамда  1980 дона елим товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг