Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Наманган-Андижон йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро И.М. бошқарувидаги “Мерседес-Бенз” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, автомашина юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чикарилган умумий қиймати қарийиб 50 миллион сўмлик 500 қути “Montalin” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
3.08.2020