Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Берилган имтиёзлардан мақсадсиз фойдаланишга бўлган уринишлар фош бўлди
1775
Республикамизда мева-сабзавотчиликни жадал ва самарали ривожлантиришни таъминлаш, юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уларни йирик хорижий бозорларга чиқариш ҳамда маҳсулот етказиб бериш жараёнларини бошқаришнинг замонавий услубларини жадал равишда жорий этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5388-сон Фармони қабул қилинган.
Берилган имтиёзлардан мақсадсиз фойдаланишга  бўлган уринишлар фош бўлди

Ушбу Фармонга мувофиқ, импорт божхона режимида олиб кирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашган транспорт воситаларига 2021 йил 1 январига қадар божхона тўловлари ва Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўлашдан озод этилган.

Мазкур Фармонга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сон Фармони билан ўзгартиришлар киритилиб, мева-сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашган транспорт воситаларига бўлган имтиёзлар 2019 йил
1 октябрдан бекор қилинган.

Давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан мақсадли фойдаланиш мақсадида Хоразм вилоятида фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамият номига 2019 йил май ва июль ойларида 3 дона (2 та“CHUFEI” ва 1 та HOWO русумли) ва фуқаро Н.Б номига 2019 йил май ойида 1 дона (HOWO русумли) мева-сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашганлигини маълум қилган ҳолда хориждан олиб келинган юк автотранспорт воситаларига 1 млрд. 067 млн. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган.

Бироқ, юқоридаги Фармонга асосан божхона тўловлари бўйича берилган имтиёз қўлланилган транспорт воситаларининг ушбу имтиёз берилиши шартларига мувофиқ бўлган мақсадларда фойдаланилганлиги ўрганилганда, қайд этилган масъулияти чекланган жамият ва фуқаро Н.Б томонидан олиб келинган транспорт воситаларини кейинчалик қайта жиҳозлаб, транспорт воситасини ўзи ағдарувчи (самосвал) турига ўзгартирилганлиги ва бошқа мақсадларда сотиб юборилганлиги каби қонунбузарлик ҳолатлари Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан фош этилди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Давлатов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисида масъулияти чекланган жамиятдан 709,1 млн. сўм ва Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди судьяси А.Рахимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисида фуқаро Н.Бдан 358,5 млн. сўмлик берилган божхона тўловлари бўйича имтиёзларни бекор қилиш юзасидан судларнинг ҳал қилувчи қарорлари эълон қилинди.

Натижада, божхона тўловларидан давлат бюджетига жами 1 млрд. 067 млн. сўмдан ортиқ бўлган божхона тўловлари ҳисобланди.

3.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг