Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Volvo”даги найранг фош бўлди
1013
Сифати кафолатланмаган озиқ овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини юртимизга яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Volvo”даги найранг фош бўлди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига  қўшни давлатдан фуқаро Д.Ф. бошқарувида кириб келган “Volvo” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинанинг салони ва юкхонасида белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, декларацияда кўрсатилмаган умумий қиймати 30,6 миллион сўмлик дори воситалари,  болалар бўтқалари ва гигиеник воситалари  борлиги аниқланди.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг