Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда курьерлик жўнатмаларида яширинча 45 млн. сўмлик товарлар юборилгани аниқланди
1285
Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари товар-моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбирларни давом эттиришмоқда.
Навоийда курьерлик жўнатмаларида яширинча 45 млн. сўмлик товарлар юборилгани аниқланди

Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмаларини назорат-рентген қурилмаси орқали божхона кўригидан ўтказиш давомида жўнатмалар ичидаги алоҳида ўралган қутилар божхоначиларнинг диққатини тортди.

Жўнатмалардаги кийим-кечаклар орасига яширилган ушбу қутилар холислар иштирокида ва белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, уларда хужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 45 миллион сўмлик 6 турдаги тиббиёт буюмлари ҳамда 2 турдаги биологик актив қўшимчалар борлиги аниқланди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида эса фуқаро М.А. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автоулов тегишли тартибда кўздан кечирилди.

Натижада автомобилнинг салон ва юкхонасида фуқаро Х.Н.га тегишли бўлган, сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам айланма йўллар орқали олиб кирилган умумий қиймати 12 миллион сўмлик 10 дона телевизорлар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

30.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг