Мамлакатимизда карантин тадбирлари янада кучайтирилган бугунги кунларда юзага келаётган чеклов чораларига қарамай республикамизнинг бирор бир ҳудудида ташқи савдо операциялари жараёни бир дақиқа бўлса ҳам тўхтатилгани йўқ. Бу жараёнларни узлуксизлигини таъминлаш йўлида тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмак бериш учун божхоначилар ташаббускорликни ўз қўлларига олишмоқда.
Шу борада Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти томонидан тадбиркорларнинг муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан берилган тегишли топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг маъсул ходимлари жорий йилнинг 24 июль куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласида жойлашган “RED PACK” МЧЖга боришиб, карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда учрашув ташкил қилишди.
Учрашув давомида “Red pack” МЧЖ раҳбари А.Саламатов корхона фаолиятини амалга ошириш учун 2019 йил ва 2020 йилнинг май ойлари давомида Россия ва Чехия давлатларидан олиб келинган қиймати 280,0 минг еврога тенг, сиғими 2000 тн. қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган совуткич ускуналарининг монтаж ишлари жорий йил июнь ойида тугалланиб, тўлиқ ишга туширилганлиги ва натижада маҳаллий аҳоли учун 22 та иш янги ўринлари яратилганлиги, июнь ойидан бошлаб жамият томонидан экспортга мўлжалланган қовунлар дастлаб совуткич хоналарида кетма-кетлик асосида сараланиб, махсус қутиларга жойланган ҳолда автотранспорт воситаларига юкланаётганлиги, шунингдек келажакда корхона қувватини кенгайтириш натижасида янги иш ўринларини ташкил этиш, экспорт хажмини кўпайтириш мақсадида қурилаётган музлатгич биносида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва кузда пишиб етиладиган анор, хурмо ва кўкатлар ҳам сараланиб, экспортга жўнатиш режалаштирилганлиги ҳақида маълумот берди
Маълумот ўрнида: Мазкур корхона томонидан жорий йилда 25 партияда, жами 468,68 тн. қиймати 197,9 минг АҚШ долларига тенг қовун маҳсулотлари автотранспорт воситалари орқали Белоруссия, Германия, Латвия ва Россия давлатларига экспорт қилинган.
Учрашув давомида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Хатамов ва Божхона тўловлари бўлими бошлиғи Б.Масейтовлар томонидан жамият вакилларига божхона қонунчилигидаги янгиликлар, тадбиркорликни ривожлантириш учун берилаётган имтиёз ва қулайликлар, божхона назоратини соддалаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича тушунтиришлар берилди.
Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи Д.Норматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони ҳамда ДБҚнинг 2020 йил 20 мартдаги 50-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини тезлаштириш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган ва куну-тун фаолият кўрсатаётган тезкор штаб ҳамда “Call center” фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди.
Бундан ташқари, божхона қонунбузилиши ҳолатлари содир этилганда, зудлик билан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли “ишонч телефон”ларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Шу ўринда қайд этиб ўтиш лозимки, тадбиркорларга ўз ўрнида берилаётган имтиёз ва енгилликлар янги корхоналарнинг барпо бўлишига, иш ўринлари яратилишига, ишлаб чиқариш суръатларининг янада жадаллашиб, иқтисодиётимизни ривожланишига хизмат қилади.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
29.07.2020