Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳайит арафасида божхоначилар эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олди
1913
Курраи заминимизда давом этаётган коронавирус пандемияси ва яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб, кенг кўламли вақтинча ишсиз, камбағал, боқувчисини йўқотган, ногирон, касалманд ва ижтимоий ҳимоя ҳамда кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.
Ҳайит арафасида божхоначилар эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олди
Шу кунларда барча ҳомийлар, тадбиркорлар, тегишли идора ва ташкилотлар қаторида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам ушбу эзгу ишларни амалга ошириш мақсадида ҳокимликлар ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг масъул ходимлари иштирокида тегишли тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, ушбу тадбирларнинг навбатдагиси жорий йил 27 июль куни Гулистон шаҳрида ва 28 июль куни Ховос туманида ўтказилди. Гулистон шаҳар 1 мавзесидаги 2 та ва Ховос туманининг энг чекка ҳудудларида жойлашган «Бўстон», «Қаҳрамон» ва «Ҳуснобод» маҳаллаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор 10 та оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ҳар бирига 12 турдаги кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди ва моддий ёрдам кўрсатилди.
 
Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинларининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда оилаларнинг турмуш тарзи, моддий аҳволи, мавжуд муаммолари, томорқаларидан самарали фойдаланиши каби жиҳатлари ўрганилиб, тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда биринчи навбатда уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари белгиланмоқда.
 
Бизнинг буюк ва танти халқимиз кўп асрлик тарихида не-не бало-қазоларни, урушлар ва очарчиликларни мардонавор енгиб ўтган. Жаҳон аҳли азият чекаётган бу қийин кунлар ҳам албатта ўтади.
 
Бу синовдан ҳам муносиб ўтиб олишимизга қатъий ишонамиз.
 
photo_2020-07-29_13-37-49.jpg 

29.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг