Мазкур юк ташувчи автомобиллар ва уларнинг ҳайдовчиларини божхона расмийлаштируви ва назоратидан ўтказиш ўзига яраша эҳтиёткорликни талаб этади. Шундай вазиятларда ҳам тиббий ҳимоя воситалари билан божхона ходимлари мардонавор хизмат олиб боришмоқдалар.
Жумладан, юртимизнинг жанубида, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам ватанимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида божхона масканларида тун-у кун хизматдалар.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят божхоначилари томонидан импорт, экспорт ва транзит йўналишидаги жами 27 159 та юк автотранспорт воситалари божхона расмийлаштируви ва назоратидан ўтказилди. Эътиборлиси шундаки, 2020 йилнинг ўтган даврида 13736 та юк автотранспортида экспорт юклари хорижга йўналтирилган бўлса, ўтган йилда бу кўрсаткич 11837 тани ташкил этган. Рақамлардан ҳам кўриниб турибдики пандемия шароитида ҳам экспортда ижобий натижага эришилган. Шунингдек, ходимлар томонидан темир йўл юк поездлари орқали 7963 та вагонлардаги юкларга тегишли ҳужжатлар тез фурсатларда расмийлаштирилиб самарали божхона назоратидан ўтказилган.
Албатта, айни ёзнинг иссиқ кунларида тиббий комбинзонларда ва ҳимоя воситаларида хизмат олиб бораётган божхоначилардан божхона назорати жараёнлари улкан ирода, матонат ва фидойилик талаб қилади. Мазкур вазифалар эса сарҳадларимизда ватаннинг ўғлонлари томонидан кечаю кундуз амалга оширилмоқда.
29.07.2020