Айнан ана шундай ҳолатлар содир қилинмаслиги учун йўловчиларнинг божхона постлари орқали ҳаракатланиш тартиб қоидаларини билишлари муҳим аҳамият касб этади.
Аммо, баъзи бир шахсларнинг ноқонуний даромад орттириш илинжида, божхона тартиб-қоидаларини қасддан бузишга уринишлари учраб турибди.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига доир божхона қоидабузарлиги фош этилди.
Хусусан, “Санкт-Петербург-Урганч” рейси билан самолётда учиб келган фуқаро А.Х божхона назоратидан “яшил” йўлак орқали ўтиб келаётганида, божхона ходими томонидан унга тегишли сумка рентген аппарати орқали текширилганида ва унинг ўзи шахсий кўрикдан ўтказилганда, сумкаси ичида ва ўзининг ёнида, инспекторнинг оғзаки сўрови пайтида айтилмаган ва декларацияланиши лозим бўлган жами оғирлиги 121,3 грамм бўлган тилла буюмлари борлиги аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, айрим турдаги товарларнинг божхона тўловлари ундирилмасдан олиб кириш меъёрларига асосан, жисмоний шахслар ўзлари билан божхона чегараси орқали 65 граммгача бўлган қимматбаҳо тақинчоқларни божхона тўловларисиз олиб ўтишлари мумкин.
Шу сабабли, фуқаро А.Хга божхона назорати вақтида аниқланган аёллар тилла тақинчоқларидан 65 грамми қайтариб берилди ва қолган 56,3 граммига қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хузуридаги қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг хулосасига кўра ушбу аёллар тақинчоқлари тилла тақинчоқлар деб топилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
3.09.2018