Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ишонч телефони” узлуксиз ишламоқда
3496
Сўнги пайтларда “Ишонч телефонлари” тизими жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги муносабатларда “тез ёрдам” вазифасини бажармоқда, десак муболаға бўлмайди.
“Ишонч телефони” узлуксиз ишламоқда

Сабаби,  пандемия даврида аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар юзма-юз очиқ мулоқотлар карантин қоидаларига зид. Божхона соҳасига оид маълум ишларининг тез ва ижобий ҳал бўлишига айнан шу тизим ёрдам бераётгани ҳеч кимга сир эмас. Асосийси, ўз номи билан “Ишонч телефонлари” халқнинг ишончини тобора оқламоқда. Давлат божхона қўмитаси мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилади, божхона чегараларидаги товар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви ва кўригини, экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш, контрабанда предметларининг кириб келишининг олдини олишдек вазифаларни ўз олдига мақсад этган.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси  Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Ишонч телефони”га 2020  йилнинг ўтган даврида келиб тушган 20 га яқин  мурожаатларнинг аксарияти чегара божхона постларида фуқароларни божхона назоратидан ўтказиш жараёнида юзага келаётган муаммолар, импорт қилинган товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари ҳамда экспорт-импорт операцияларининг божхона расмийлаштируви жараёнига оид саволлардан иборатдир.                                                                                              Мазкур тизим фаолиятига оид яна бир фойдали маълумот шундан иборатки, “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилаётган фуқарога алоқага чиққан божхона ходими ўзининг исми, шарифи, фамилияси ва лавозимини айтиши шарт ҳисоблансада, ўз навбатида “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилган шахс ҳам ўзини таништириши, яшаш манзили, телефон рақами, агар юридик шахс бўлса, унинг реквизитлари (номи, манзили ва телефон рақами) ҳамда мурожаат мазмунига оид маълумотни қисқача баён қилиниши керак. Аҳамиятлиси, “Ишонч телефони” орқали маълумотларни қайд этган божхона ходими келиб тушган маълумотларнинг сир сақланиши бўйича барча масъулиятни ўз зиммасига олади. Бу эса “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилган шахс тўғрисидаги маълумотлар конфедициал сақланишига кафолатдир. Шуни ҳам унутмаслик керак-ки, фуқароларнинг мурожаатларини  “Ишонч телефони” орқали қабул қилиш ҳафтанинг барча кунлари 24 соат узлуксиз амалга оширилади.

Агарда сизда божхона соҳасига доир мурожаатлар ва саволлар мавжуд бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 24 соат хизмат кўрсатувчи қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг (76) 225-02-26 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси 

Ахборот хизмати

28.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг