Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Х. бошқарувидаги “ВАЗ-21063” русумли, енгил автотранспорт воситаси белгиланган тартибда ва холислар иштирокида, “Орка” лақабли хизмат итини жалб қилган ҳолда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салонининг орқа чап ўриндиғи олдидаги резина тўшама тагига қора рангли целофан пакетга ўралган 2 бўлакдан иборат бўлган “тўқ жигар” рангли, ўзига хос ўткир ҳидли модда яшириб қўйилгани аниқланди.
Экспертиза xулосасига асосан, тезкор тадбир жараёнида ашёвий далил сифатида олинган мазкур модда 38,68 грамм оғирликдаги “гашиш” гиёҳванд моддaси эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
28.07.2020