Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўз билимингизни синаб кўринг!
7009
Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон руҳиятидаги юксаклик, маънавий қудрат уни барча қийинчиликлардан соғ-омон олиб ўта олади.
Ўз билимингизни синаб кўринг!

Руҳдаги қатъият, ишонч, ҳаёт ва тирикликка чексиз муҳаббат ҳар биримизда бетимсол қудрат пайдо қилади. Бу фазилатлар эса энг аввало тафаккур уйғоқлиги туфайлидир. Тафаккурни эса китоб ва адабиёт уйғотади. Биз жуда қудратлимиз, шу билан биргаликда адабиётга — қалб дунёсига юз бурамиз. Шу маънода курсантлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, уларнинг китобхонлик борасида билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида “Ўз билимингизни синаб кўринг!” виктoрина савол-жавоблар танлови ташкил этилади.

Танловда Божхона институтида таҳсил олувчи курсантлар иштирок этиши мумкин.

Асарлардан келтирилган саволларга қисқа ва аниқлик билан жавобларни келтириш лозим. Иштирокчилар маълумотларни жорий йилнинг 10 август санасига қадар +99 899 865 99 06 телеграм манзилига тақдим этиши сўралади.

Танловда фаол иштирок этган курсантлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Танлов тўғрисида қўшимча маълумотларни олиш учун Божхона институти Маънавият ва ёшлар тарбияси марказига  (71 202 99 90 (42-26), (42-27)) мурожаат этишингиз мумкин. 

 

ТАНЛОВ САВОЛЛАРИ

Биринчи савол.

Ўткир Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар” китобида ўзбек халқи ҳаётининг қайси даврлари акс этган?

Романдаги афғон уруши фожеаси тасвирланган энг даҳшатли эпизодлардан бирини ёзинг. (3-4 жумла).

Сиз ўқиган ушбу китобни қайси нашриёт қачон чоп этган?

Иккинчи савол.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг “Қора камар” драмаси қачон, қаерда содир бўлган қайси воқеани ўз ичига олган?

Асар қаҳрамони Хуррамбекнинг қайси гапи Сизни ларзага солди?

Асарнинг энг баланд нуқтаси (кульминацияси) қайси ўринда ифодаланган?

Бу драмадаги асосий ғоя нимадан иборат? (Икки жумла билан ифодаланг)

Учинчи савол.

Америка адиби Эрнест Хемингуэйнинг “Инсонни енгиб бўлмайди” деган машҳур ибораси қайси асарида қўлланилган?

Ушбу асарда ёзувчи инсон иродасини метин ва букилмас эканлигини, у астойдил ўз мақсади сари интилса, албатта, енгилмаслигини қайси образ орқали мукаммал ифодалай олган?

Асардан ўзингизга ёққан табиат тасвирини 3-4 жумла билан келтириб ўтинг!

Тўртинчи савол.

Севимли ёзувчимиз Тоғай Муроднинг “Отамдан қолган далалар” романи кимга атаб ёзилган?

Мазкур асар  воқеалари  қайси йилларнинг армонларини, битмас жароҳатларини ўзида акс эттирган?

Асардан инсон қадри топталган, ўзбек халқининг ғурури  оёқ ости қилинган,  миллат шаъни хўрланган энг даҳшатли  лавҳаларни ёдга олинг (3-4 жумла).

Бешинчи савол.

Чингиз Айтматовнинг “Соҳил бўйлаб чопаётган олапар” қиссаси моҳияти нималардан иборат?

Асар қаҳрамонлари номини сананг.

Чингиз Айтматов табиат манзаралари орқали инсон иродасини қай тарзда очиб берган?

Асардан сизни таъсирлантирган 3-4 жумлани келтиринг.

Бу қиссада Эрнест Хемингуэйнинг қайси асарига ҳамоҳанглик бор?

Олтинчи савол.

1.Чингиз Айтматовнинг “Қиёмат” романида замин ва инсоният тақдирига қайғуриш ҳисси қайси образнинг қалб изтироблари орқали очиб берилган? Шу образнинг инсоният келажаги ҳақидаги қандай хавотирли ўй-кечинмалари Сизга таъсир қилди? (2-3 жумлада ифодаланг)

2.Романдаги табиат ва инсон, тириклик ва йўқлик борасидаги мушоҳадалар ҳақида фикрингиз қандай?

3.Асардаги она бўри — Акбара ҳақида нима дея оласиз?

Еттинчи савол.

1.Ўзбек китобхонларига жуда яхши таниш билан грузин адиби Нодар Думбадзенинг “Абадият қонуни” романида ёзувчи “кашф этган” абадият қонунини изоҳланг.

Романдаги Мария образини қандай талқин қиласиз?

Романда асар қаҳрамони — машҳур ёзувчининг муҳаббати ҳақида кўнглингиздан кечган фикрларни 3-4 жумлада ифодаланг.

Саккизинчи савол.

Бугунги кунда ўзбек адабиётининг забардаст вакиллари Хайриддин Султоновнинг “Онамнинг юрти”, Эркин Аъзамнинг “Ступка”, Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Бир тойчоқнинг хуни” ҳикояларида ўзбек миллий характерининг қайси жиҳатлари алоҳида маҳорат билан талқин қилинган. Уларда инсон учун муҳим саналган қайси қадриятлар улуғланади? Ўз фикрингизни 5-6 жумлада ифодалашга ҳаракат қилинг.

Ушбу ҳикоялар қаҳрамонлари номини келтиринг.

Тўққизинчи савол.

Халқимизнинг улуғ шоири Абдулла Ориповнинг ўзингиз учун энг сара деб билган баҳор ҳақидаги шеъридан иккитасининг ва муҳаббат мавзусидаги шеъридан иккитасининг номини келтиринг.

Бу шеърлар қайси жиҳати билан сизни ўзига ром этди (5-6 қатор изоҳ ёзинг)?

Ўнинчи савол.

Рус адиби ва машҳур актёр Василий Шукшиннинг қайси ҳикояларини ўқигансиз? Ушбу ҳикоялардаги қайси ўзига хос жиҳатлар ва ёзувчи услубидаги бетакрорлик сизни ўзига ром этган?

Ушбу ёзувчининг ҳикояларини қайси ўзбек адиблари таржима қилган?

Ўн биринчи савол.

1.Таниқли ўзбек ёзувчилари Улуғбек Ҳамдам ҳамда Луқмон Бўрихоннинг қайси асарларини ўқигансиз?

2.Шу икки адибнинг кейинги пайтда чоп этилган қайси китоби сизга маъқул келди? (Ўз фикрингизни 3-4 жумлада изоҳланг).

Ўн иккинчи савол.

1.Ўзбек халқининг севимли ёзувчиси Одил Ёқубовнинг “Муқаддас”, “Қанот жуфт бўлади” қиссалари қайси даврларни ҳикоя қилади? Мазкур қиссаларнинг ғояси нимадан иборат?

2.Ушбу адибнинг қайси ҳикоясини ўқигансиз? (Ҳикоядан олган таассуротингизни 3-4 жумлада ифодаланг).

Ўн учинчи савол.

Бугун улуғ адибимиз, “Ўткан кунлар” сингари умрбоқий роман муаллифи Абдулла Қодирий таваллуд топган кун. Сиз ардоқли адибимизнинг қайси ҳажвияларини мутолаа қилгансиз?

Ушбу ҳажвияларда замоннинг қайси оғриқли нуқталари қаламга олинган?

Ўн тўртинчи савол.

Пиримқул Қодировнинг “Авлодлар довони” романида Хумоюнга жуда кўп бора ёғийликлар қилган ўгай укаси ким?

Ушбу романда Хумоюн ўгай укасини қандай жазога ҳукм қилади?

Ўн бешинчи савол.

Забардаст турк адиби Рашод Нури Гунтекин қаламига мансуб “Чолиқуши” романида ёзувчи қайси даврлар ва қандай ёрқин манзараларни қаламга олган?

Асар қаҳрамонларининг ҳаёти ва муҳаббатига доир гўзал лавҳаларнинг икки учтасини ёдга олинг.

Асар бош қаҳрамони Фериденинг портретини қисқача ифодалаб беринг.

Ўн олтинчи савол.

Мамлакатимизнинг қайси вилоятларида халқимизнинг севимли шоир-ёзувчилари номи билан боғлиқ ижод мактаблари бор?

Саид Аҳмаднинг “Уфқ” романи халқимиз тарихининг қайси даврларини ўз ичига олади?

Романда ўзингизни қаттиқ таъсирлантирган воқеаларни қисқа жумлаларда санаб ўтинг. (5-6 жумлада).

Ўн еттинчи савол.

Ёш қалбнинг соф севгиси улуғланган муҳаббат мавзусида ўзингиз ўқиган 5 та қисса номини ёзинг.

Ушбу қиссаларнинг қаҳрамонлари кимлар?

Ўн саккизинчи савол.

  1. Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг қайси асарини ўқигансиз? Ёзувчининг ўзига хос услуби ва бадиий ифодалашдаги маҳорати ҳақида нима дея оласиз? (3-4 жумлада ифодаланг).
  2. Бугунги ўзбек адабиётининг яна бир вакили Собир Ўнарнинг қайси асарларини мутолаа қилгансиз ва ушбу асардан олган таассуротларингиз қандай? (4-5 жумлада ифодаланг).

Ўн тўққизинчи савол.

  1. Ўзбек адабиётида Иккинчи жаҳон уруши мавзусида ёзилган бешта йирик асарни санаб ўтинг.
  2. Раҳмат Файзийнинг “Ҳазрати инсон” романи қайси даврларни ўз ичига олади?

Йигирманчи савол.

  1. Вафо ва садоқат куйчиси Ўзбекистон Халқ шоираси Зулфиянинг қайси достонларини ва шеърларини севиб ўқигансиз? Тўрт-бештасининг номини санаб ўтинг.
  2. Шоиранинг уруш жароҳатлари ҳақидаги шеърларидан қайсини биласиз? Номларини келтиринг.
  3. Зулфиянинг “. Ҳижронинг қалбимда, созинг қўлимда… Ҳаётни куйлайман, чекинар алам” сатрларини давом эттиринг.

Йигирма биринчи савол.

  1. Улуғ адиб Саид Аҳмад «Йўқотганларим ва топганларим» асарида йўқотганлари қандай тасвирланган? Йўқотилган нарсаларга уч-тўртта мисол келтиринг.
  2. Адибнинг топганлари нималарда акс этган?
  3. Бу китобдаги энг яхши кўрган хотиралар битилган ижод намуналаридан бештасининг номини айтинг.

Йигирма иккинчи савол.

  1. Ўзбек олими Мирзо Улуғбек ҳаётининг энг фожиали онлари тасвирланган асар номи ва муаллифини айтинг.
  2. Асардан Улуғбек даврининг ички зиддиятлари тасвирланган воқеаларни мисол келтиринг.

Йигирма учинчи савол.

  1. Чингиз Айтматовнинг “Биринчи муаллим” қиссаси кимлар томонидан ҳикоя қилинади?
  2. Чингиз Айтматовнинг “Юзма-юз” қиссасидаги асар қаҳрамони Саиданинг охирги тутган йўлини қандай изоҳлайсиз? (Фикрингизни 3-4 жумлада қолдиринг).

Йигирма тўртинчи савол.

  1. Нодар Думбадзенинг “Кукарача” асаридаги Инга образи қайси жиҳати билан ўқувчилар меҳрини уйғотади? Уйғота оладими?
  2. Машҳур ўзбек адиби Одил Ёқубовнинг қайси қиссаларини ўқигансиз?

Йигирма бешинчи савол.

  1. Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асарида халқимизнинг бошига тушган қайси оғриқли кунлар ҳақида ҳикоя қилинади?
  2. Ёзувчи Ўлмас Умарбековнинг “Одам бўлиш қийин” асарида қайси инсоний туйғулар алоҳида улуғланади?

Йигирма олтинчи савол.

  1. Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева лирикасидаги асосий манзараларни қандай тасаввур қиласиз?
  2. Шоиранинг қандай китобларини биласиз ва қайсиларини ўқигансиз?
  3. О.Ҳожиеванинг достон, қасида, бадиа жанрларида ёзилган асарлари номларидан 5-6 та намуна келтиринг.

 

 

27.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг