Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ислом Каримов хотираси қалбларда абадий яшайди
1727
Кеча 2 сентябрь куни юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди.
Ислом Каримов хотираси қалбларда абадий яшайди

Кеча 2 сентябрь куни юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди.

Биринчи Президентимиз номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси олдида бунёд этилган Ислом Каримов хайкали пойига шу куни гулчамбарлар қўйилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Вазирлик, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус вакиллари, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари, кенг жамоатчилик вакиллари пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, хотирасини ёд этмоқда.

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси вакиллари ҳам шу куни Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.

Таъкидлаш жоизки, буюк давлат ва жамоат арбоби, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мамлакатимиз осойишталиги, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида улкан ишларни амалга оширди.

Мамлакатимизда бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг стратегиясини ишлаб чиқиб, уни ҳаётга изчил татбиқ этишга раҳбарлик қилди.

Мамлакатимиз эришган барча ютуқ ва марралар Ислом Каримов номи ва фаолияти билан боғлиқ. Биринчи Президентимиз мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишдан тортиб, унинг тараққиёти, жаҳонда ўз ўрни ва сўзига эга давлатга айланиши йўлида юксак фидойилик кўрсатиб меҳнат қилди. Унинг тенгсиз жасорати ва узоқни кўзлаб юритган доно сиёсати туфайли Ўзбекистон тарихан қисқа даврда изчил ривожланиш йўлини босиб ўтди, мамлакатимизни дунё таниди.

Хусусан, мустақиллик йилларида давлат божхона хизмати органлари ҳам мамлакатнинг муҳим иқтисодий бўғини сифатида шаклланди ва тараққий этди. Давлат божхона хизмати органлари мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутиши замирида Биринчи Президентимизнинг улкан хизматлари мужассамдир.  

Хотирлаш тадбирлари юртимиз бўйлаб барча божхона бошқармалари ва постларида бўлиб ўтди.

3.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг