Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термизда хавфни бошқариш тизими бўйича семинар ўтказилди
2624
Тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулайликларни ҳамда божхона соҳасидаги янгиликларни кенг оммага етказиш мақсадида Сурхондарё вилояти хокимлигида ўқув амалий семинари уюштирилди.
Термизда хавфни бошқариш тизими бўйича семинар ўтказилди

Вилоят хокими ташаббуси билан уюштирилган ушбу семинарда вилоят хокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, божхона органлари масъул ходимлари ҳамда вилоят ўсимликлар карантини инспекцияси томонидан иштирок этувчи воҳа тадбиркорларига тушунтиришлар берилди.

Даставвал божхона ходимлари томонидан тадбиркорларга электрон божхона юк декларациясини тўлдириш тартиб қоидалари амалий жиҳатдан слайдлар ёрдамида бандма-банд тушунтириб ўтилди. Эндиликда тадбиркорлар интернет ёрдамида божхона юк декларацияларини ўз офисларидан чиқмасдан туриб, мустақил равишда тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш имкониятига эга бўлганликлари ҳам айтиб ўтилди.

Шундан сўнг  2018 йил 1 сентябрдан амалга киритилаётган “Хавфни бошқариш” тизими тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Товарларни ва транспорт воситаларини, ҳужжатларни ва шахсларни божхона назоратидан ўтказишда Хавфни бошқариш тизими божхона назоратининг қўлланиладиган шакли ва даражасини белгилаб беради. Товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда божхона операцияларининг ўтказилишини тезлаштириш билан бир қаторда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини аниқлаш, прогноз қилиш ва уларнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу тизим асосида тўртта йўлак ташкил этилади: яшил, қизил, сариқ ва кўк.

Хавфни бошқариш тизими орқали ҳалол  ва виждонли тадбиркорларимизни рағбатлантиришга, аксинча божхона қонунчилигини бузишга уринган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишга хизмат қилиб, божхона назорати ва расмийлаштируви самарадорлиги ошиб, унга сарфланадиган вақт қисқаради.

Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов томонидан божхона органлари томонидан тадбиркорларга ҳар қандай ёрдам кўрсатилишини, олиб келинган ишлаб чиқариш қувватларининг божхона расмийлаштирувини тез фурсатда амалга оширилиши учун божхона органлари ҳар куни 24 соат давомида фаолият олиб боришларини, божхона назорати ва расмийлаштируви давомида муаммоларга дуч келган ҳолларда Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Ишонч телефони” (376) 225-26-05 рақамига қўнғироқ қилиб, уларни қонуний тартибда ҳал қила олиши  мумкинлигини айтиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди ҳамда ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

З.Авезов

божхона хизмати майори

3.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг