Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қиймати 462 миллион сўмлик тамаки ва биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний аланмасига чек қўйилди
1457
Давлатимиз томонидан тадбиркорларга эркинлик ва қулай шарт-шароитлар яратиб берилишига қарамай, ноқонуний йўллар билан даромад топишни афзал билаётган айрим фуқаролар ҳамон учраб турибди.

Мўмай пул топишни ўзига касб қилиб олган қонунбузарларнинг қинғир ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида божхона органлари томонидан мунтазам равишда тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Фарғона-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган, фуқаро И.Р. бошқарувидаги “KIA BONGO III” русумли юк автоулови Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги 160 миллион сўмлик 14 000 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 130 миллион сўмлик 694 дона парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Х.И.нинг Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган уйи холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахс ўз яшаш уйида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, акциз маркалари билан маркаланмаган умумий қиймати 58,6 миллион сўмлик 2780 қути тамаки маҳсулотлари, 109 миллион сўмлик 1625 дона “Herbalife” номли биологик фаол қўшимчалар, 4,1 миллион сўмлик тозалаш воситалари ва ёндиргичларни ноқонуний равишда сақлаётганлиги фош бўлди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қонунбузарлардан 5 турдаги умумий қиймати 461,6 миллион сўмлик товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг