Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк машинасидаги найранг фош бўлди
1178
Товар моддий бойликларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилишини олдини олиш борасида божхона органлари томонидан тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Б.А. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, тиркаманинг остки қисмида умумий қиймати 21 миллион сўмлик 2250 метр «Осма шиплар учун йўналтирувчи” товарлари ҳамда
6 ўрамда жами 1858 метр “осма шиплар учун резина”  товарлари яширилганлиги аниқланди.

Мазкур постнинг ўзида яна битта ҳолатда, фуқаро И.П. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган умумий қиймати 17 миллион сўмлик жами 1750 метр “Осма шиплар учун йўналтирувчи” ҳамда 6 ўрамда жами 1584 метр “осма шиплар учун резина”  товарлари  борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

20.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг