Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Жарқўрғон” ТИФ божхона постида экспорт жараёнлари узлуксиз давом этмоқда
1314
Бугунги кунда пандемия сабабли дунё иқтисодиётига иқтисодий инқироз эшик қоқиб турган бир вақтда давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланиши ва фуқароларимизнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 19 мартдаги  “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969 сонли Фармонига асосан божхона органларига ҳам бир қатор вазифалар юкланган эди. Ушбу топшириқлар ижроси юзасидан божхона органлари ходимлари юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказишда, шунингдек уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини таъминлашда матонат кўрсатишмоқда.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Давлатимиз томонидан экспортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Жумладан,  Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали жорий йилнинг 6 ойи давомида Сурхондарё вилоятидан рўйхатдан ўтган ҳудудий ва тармоқ корхоналари томонидан қиймати 27,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 61,5 минг тонна товарлар экспорти амалга оширилган.

Экспорт қилинган маҳсулотлар асосан қуйидагиларга тўғри келади:

- Ип-калава маҳсулоти экспорти 7,08 млн АҚШ доллар (умумий экспортнинг 25,8 фоизи);

- Пиёз маҳсулоти экспорти 21,4 млн АҚШ доллар (умумий экспортнинг 13,1фоизи);

- Карам маҳсулоти экспорти 4,3 млн АҚШ доллар (умумий экспортнинг 15,8фоизи);

- Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 2,6  млн АҚШ доллар (умумий экспортнинг 9,7фоизи);

- Дон маҳсулоти экспорти 2  млн АҚШ доллар (умумий экспортнинг 7,2 фоизи);

- Ун маҳсулоти экспорти 667 минг АҚШ доллар (умумий экспортининг 2,43 фоизи)

- Гипсокартон товари экспорти 241 минг АҚШ доллар (умумий экспортнинг 0,9 фоизи)

Шундан вилоятдан экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 9,95 млн АҚШ долларни ташкил этади.

Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида пост орқали амалга оширилган экспорт асосан Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Покистон Ислом Республикаси, Тожикистон, Афғонистон Ислом Республикаси каби мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

“Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан экспорт божхона режимида амалга ошириладиган барча божхона процедуралари карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда куннинг исталган вақтида божхона органлари томонидан тезкорлик билан расмийлаштирилмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан божхона процедураларини амалга оширишда божхона органларига тақдим этилаётган ҳужжатлар масофадан электрон тарзда амалга оширилмоқда. Барча божхона процедуралари “Ягона ойна” тамойили асосида амалга оширилиб, божхона расмийлаштируви жараёни тезкорлик билан олиб борилмоқда.

17.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг