Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар дастурхонга яширилган 235 миллион сўмлик дориларни фош этишди
1593
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар дастурхонга яширилган 235 миллион сўмлик дориларни фош этишди

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро И.Д. бошқарувидаги “Ласетти” русумли енгил автомашина кузатувга олинди.

Шундан сўнг, Қува ҳудудида ушбу автомашина тўхтаганида, фуқаро А.Х. қўлидаги дастурхонга ўралган сават билан автомашина ёнига бориб, автомашинадан узатилган 1 дона қоғоз қутини дастурхони орасига солганида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Текширув давомида, ушбу саватдаги қоғоз қутида умумий қиймати 235,2 миллион сўмлик жами 7840 дона “Регапен 300мг” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

17.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг