Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Тошкент вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Навоий” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро Т.Д. бошқарувидаги “Волво” русумли юк автотранспорти воситасини ўрнатилган тартибда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказишди.
Натижада, автотранспорт воситасининг салон қисми ва эҳтиёт қисмлар учун мўлжалланган қутисида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 19 миллион сўмлик 27 турдаги дори воситалари яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16.07.2020