Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Isuzu”да яширилган 251 миллион сўмлик товар моддий бойликлар фош бўлди
1241
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Isuzu”да яширилган  251 миллион сўмлик товар моддий бойликлар фош бўлди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро М.К. бошқарувидаги “Isuzu” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 251,8 миллион сўмлик, 30 дона музлатгич, 430 дона гўшт қиймалагичлар, 29 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

16.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг