Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро А.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2,4 миллион сўмлик 240 дона энергетик ичимликлар борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда ушбу туманда яшовчи Т.У.нинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада ушбу хонадонда ҳам сифати кафолатланмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 9,4 миллион сўмлик 936 дона энергетик ичимликлар сақланаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
16.07.2020