Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний тарзда сақлаб келинаётган қуроллар фош бўлди
1533
Ўқ-дориларни ва қурол-аслаҳаларни ноқонуний сақлаш жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу борада ўтказилаётган қатор тарғибот ва ташвиқот ишларига қарамасдан фуқароларимиз томонидан яшаш хонадонларида турли қуролларни сақлаш ҳолатлари ҳамон учрамоқда. Афсуски, қонунни билмаслик жазодан озод этмайди.
Ноқонуний тарзда сақлаб келинаётган қуроллар фош бўлди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти Чиноз туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро И.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахс ўз яшаш хонадонида тегишли ҳужжатларсиз 2 дона ўқ-отар қуролни сақлаб келаётгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг