Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Ғиждувон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Т.Ж. бошқарувидаги “ISUZI” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада автоулов юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2345 кг. рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16.07.2020