Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда байрам тадбири бўлиб ўтди!
2086
Шу кунларда халқимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида тантанали равишда кенг нишонламоқда.
Қашқадарёда байрам тадбири бўлиб ўтди!

Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ҳам юртимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Зафаржон Тоҳиржонович сўзга чиқиб, мустақиллик халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни берган, миллий онг ва қадр-қимматни тиклаб, барчага ўзликни англаш туйғусини, тилимиз, муқаддас динимизни, қадрият ва урф-одатларимизни қайтариб берган бебаҳо неъматлиги тўғрисида сўз юритди ҳамда мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритганлигига 27 йил тўлганлиги муносабати билан барча тадбир иштирокчиларини муборакбод этди.

Тадбир давомида фидокорона меҳнатлари ҳамда хизмат вазифаларига виждонан ёндашган бир гуруҳ ходимлар  Давлат божхона қўмитасининг ҳамда  Қашқадарё вилоят божхона бошқармасининг фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари билан бир қаторда, пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Шу билан бир қаторда божхона ходимларига махсус унвонлар ҳам топширилди.

Мана шундай тинч, мустақил, фаровон ҳаётнинг қадрига етиб яшаш, бундан кейин ҳам унинг гуллаб яшнашига ва тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшиб яшаш ҳар биримизнинг асосий вазифамиздир. 

Қашқадарё вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

3.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг