Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода ёш божхоначилар божхона фахрийларини йўқлашди
2254
Ўзбек халқига азалдан байрам кунларида дўст-у биродарларни йўқлаш, муҳтожларга эса ёрдам қўлини узатиш,самимий бир дастурхон атрофида дуога қўл очиб, шу эл-у юрт тинчлигини тилаш кабилар анъанага айланиб улгурган.
Бухорода ёш божхоначилар божхона фахрийларини йўқлашди

Бунинг навбатдаги намунасини эса биз куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида хизмати қилиб келаётган ёш божхоначиларининг ташаббуси мисолида кўрдик.

Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида Ёшлар иттифоқининг бошқармадаги бошланғич ташкилоти вакиллари тизимда хизмат қилиш чоғида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди. Шу аснода улар, дунёдан ўтган ходимларнинг яқинларига байрам совғаларини улашишди.

Шунингдек, ҳозирда нафақа гаштини сураётган кексаларнинг ҳам хонадонларида бўлишиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди, панду насиҳатларига қулоқ тутишди.

Энг муҳими, шу куни бўлиб ўтган тадбирдан, ёш божхоначилар ўтганларни хотирлаш билан бир қаторда, шу азиз Ватанни севиш, унинг корга яраш ҳар бир юртдошимизнинг юксак ва шарафли бурчи эканлигини англаб етишди.

Бухоро вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

3.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг