Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мустақил Ўзбекистон асосчиси хотирасига юксак эҳтиром
2016
Бугун эрта тонгдан Самарқанд шаҳри Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов хотирасига ҳурмат билдириш учун ошиқаётган юртдошларимиз билан гавжум. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида бир гуруҳ божхоначилар ҳам юртимиз мустақиллигига тамал тошини қўйган, халқимизнинг фаровон ва эркин яшашлари учун замин яратган Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.
Мустақил Ўзбекистон асосчиси хотирасига  юксак эҳтиром

Дарҳақиқат, Биринчи Президентимизнинг Ўзбекистон халқи учун қилган меҳнатларини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. У киши халқимизнинг эркин яшаши учун курашдилар, юрт тинчлиги, фаровонлиги йўлида фидойилик кўрсатдилар.

Биринчи Президентимиз мустақилликнинг илк йилларида мамлакатни оғир иқтисодий шароитдан олиб чиқди. Ислом Каримов серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирди.

Буюклар ўлмайди, улар инсонлар қалбида мангу яшайди, дейишади. Биринчи Президентимиз ҳам халқимиз юрагида яшайди, Ислом Каримовнинг фидойилик, мардлик, ватанпарварлик, инсонийлик, адолатпарварлик каби олижаноб фазилатлари барчамиз учун ибрат намунаси бўлиб қолади. Халқимиз Буюк Йўлбошчимизнинг мамлакатимиз равнақи йўлидаги хизматларини ҳеч қачон унутмайди. 

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

 

2.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг