Бугунги кунда ушбу “Call-center”га бириктирилган масъул божхона ходимлари томонидан 24 соат давомида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинмоқда.
Жорий йил 6 июль ҳолатига кўра “Call-center” орқали жами 171 та, шундан чегара йўналиши бўйича 78 та ва ТИФ йўналиши бўйича 93 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг барчасига сертификатларни олиш, божхона тўловларини тўлаш, экспортга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг базавий нархлари, божхона чегараси орқали импорт юкларни олиб кириш ва ҳозирги кунда чет элда қолиб кетган фуқаролар томонидан қайси чегара божхона постлари орқали кириш юзасидан қисқа фурсатларда зарур маслаҳатлар берилиб, тегишли ташкилотлардан олинадиган ва божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган сертификатларни олишда тезкорлик билан амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Таъкидлаш лозимки, келиб тушган мурожаатларнинг аксариятига мутахассислар томонидан қисқа фурсатларда зарур маслаҳатлар берилмоқда.
Божхона соҳаси билан боғлиқ ҳар қандай мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ёки бошқармада ташкил этилган (67) 225-48-48 рақамига қўнғироқ қилишларингиз мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.
11.07.2020